«Яндекс» почтаси ўз фаолиятини қайта тиклади, дея хабар бермоқда «РБК» компания матбуот хизматига таяниб.
Сервиснинг ишламай қолгани ҳақида ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Москва вақти билан 9:00 (Тошкент вақти билан 11:00) атрофида хабар бера бошлаган. «Яндекс» почтаси бутун Россия ҳудуди бўйлаб ишламай қолган. Сервис фаолиятининг қайта тиклангани ҳақидаги ахборот Москва вақти билан 11:00 атрофида пайдо бўлди.
Компания матбуот хизмати хабарига кўра, сервис техник носозликлар туфайли ишламай қолган. «Яндекс»дагилар техник тафсилотлар кейинроқ берилишини маълум қилди.
Изоҳ (0)