Россиянинг «Championat.com» сайти томонидан ташкил қилинган «Ким миллионер бўлишни истайди» лойиҳасида Ўзбекистон терма жамоаси ва Москванинг «Локомотив» клуби аъзоси Виталий Денисов иштирок этди, деб хабар беради «Stadion.uz».
Телевидениедаги кўрсатувдан фарқли равишда саволлар 15 та эмас, 30 та бўлди. Имтиёзлардан эса «Дўстимга қўнғироқ» ва «50 га 50» берилди.
Саволларнинг ярми футболга алоқадор бўлса, қолган ярми турли мавзуларда бўлди. Дастлабки 10 савол оддий, кейинги 10 таси ўртача мураккабликда, сўнгги 10 таси эса қийин саволлар эди. Биринчи саволнинг ютуғи 500 рублдан иборат эди.
Виталий Денисов рус адиблари ҳақидаги 6-саволда укасига қўнғироқ қилиш орқали тўғри жавобни топди. 20-саволга жавоб бериш орқали Денисов 1,5 миллион соҳиби бўлди, кейинги саволларга нотўғри жавоб берилса ҳам бу пул куймасди.
23-саволда Россия чемпионатининг 2013/14 мавсумида нечта гол урилгани сўралди. Тўғри жавоб орқали ютуқ миқдори 3 миллион рублга етиши мумкин эди. Аммо Виталий вариантлар ичида энг паст кўрсаткич 557 ни танлади, тўғри жавоб эса 613 та гол бўлиб чиқди. Шу тариқа футболчи 1,5 миллион соҳибига айланди. Бу 24 минг доллардан кўпроқ деганидир.
Бу расмий ўйин бўлмаганлиги учун редакция қолган 7 та саволни ҳам берди. Денисов улардан яна 3 тасига нотўғри жавоб берди.
Савол-жавоблар билан ушбу ҳаволада танишишингиз мумкин.
Изоҳ (0)