«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду Чемпионлар лигасининг нимчорак финал босқичи доирасида «Шалке-04» (2:0) дарвозасини ишғол қилди, деб хабар бермоқда «Stadion.uz».
Бу португалиялик футболчининг ЕЧЛ плей-офф босқичларидаги 35-голи бўлди. Шу тариқа, 30 ёшли футболчи мазкур кўрсаткич билан рекорд ўрнатди.
Шунингдек, Роналдунинг «Реал» сафида ЕЧЛ доирасидаги 58 та ўйинда майдонга тушиб, 58 та гол ургани маълум бўлди.
Изоҳ (0)