2015 йил 12 февраль куни Туркманистон Ташқи ишлар вазирлигида Украина Ташқи ишлар вазирлиги маслаҳатчиси Виктор Майко билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Туркманистон ТИВ матбуот хизмати.
Музокаралар жарёнида жорий йилнинг биринчи ярмида Украина президентининг Туркманистонга уюштирилажак ташрифига оид масалалар ҳам муҳокама қилингани қайд этилган.
Шунингдек, Туркманистон Украина томонини «Бетарафлик ва тинчлик йили»га бағишланган тадбирларда, Туркманистоннинг Доимий бетарафлигининг 20 йиллик юбилейида иштирок этишга таклиф қилган.
Изоҳ (0)