СВОЖЖДЛҚК департаментининг Навоий вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Кармана туманида истиқомат қилувчи аёлнинг сирка кислотасини ишлаб чиқаришга мўлжалланган яширин цех ташкил қилгани аниқланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқ» нашри хабар берди.
Цехдан 12 минг литр 99,6 фоизли сирка кислотаси, 235 литр қўлбола усулда тайёрланган сирка кислотаси, 911 дона қонуний тартибда ишлаётган бошқа тадбиркорлик субъектларига тегишли маҳсулотлар учун ёрлиқлар, қўшни давлатларда ишлаб чиқарилганлиги ҳақидаги этикетлар, қопқоқлар, сирка кислотаси учун мўлжалланган шиша идишлар ва бошқа қўлбола анжомлар ашёвий далил сифатида олиниб, ҳужжатлаштирилди.
Лаборатория текширувлари эса сохта тадбиркор томонидан тайёрланган сирка кислотаси санитария-гигиена талабларига мутлақо жавоб бермаслиги ҳақидаги хулосасини берди.
Цехни ташкил қилган аёл суд ҳукми билан тегишли жазога тортилди.
Изоҳ (0)