Чумоли уяси деб номланган ушбу тортни тайёрлашга бор-йўғи ўн дақиқа вақт кетади. Унга зарур бўлган масаллиқларнинг барчасини эса яқин орадаги дўкондан сотиб олиш мумкин, деб ёзади «Хитрости жизни» нашри.
Зарур масаллиқлар:
- 500—600 г оддий уваланадиган печенье
- 1 банка қайнатиб қуюлтирилган сут
- 100 г сарёғ
- 2 ош қошиқ сметана
- таъбга кўра майиз, ёнғоқ ёки шоколад ҳам қўшиш мумкин
- Печеньени ўртача катталикда майдалаймиз.
- Юмшаган сарёғни сметана ва қуюлтирилган сут билан яхшилаб аралаштирамиз.
- Тайёр бўлган массани печенье билан аралаштирамиз. Шу босқичда таъбга кўра майиз, ёнғоқ ёки шоколадни ҳам қўшиб юбориш мумкин.
- Тайёр «хамир»ни ликопга тоғ қилиб уйиб қўямиз. Кўрк бериш учун устига майдаланган печенье ёки шакар упаси сепиш мумкин.
- Сўнг уни 30—40 дақиқага совитгичга қўямиз.
Изоҳ (0)