2015 йилнинг 2—6 февраль кунлари Олмаота шаҳрида Ўзбекистон-Қозоғистон қўшма демаркация комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Йиғилиш чоғида Ўзбекистон Республикасининг Тошкент вилояти ва Қозоғистон Республикасининг Жанубий Қозоғистон вилояти бўйлаб ўтувчи Ўзбекистон-Қозоғистон Давлат чегарасининг демаркация чизиғини тартибга солиш бўйича қўшма фаолият якунлари кўриб чиқилди.
Музокаралар якунида икки давлат Ҳукумат делегациялари йиғилиш протоколини имзоладилар.
Делегациялар учрашуви анъанавий конструктив руҳда ва самимий муҳитда ўтди.
Изоҳ (0)