Австралия шарқида, Брисбендан 187 километр узоқликда жойлашган Баллин шаҳри яқинидаги сайёҳлар учун оммабоп Шелли пляжида акула ҳужуми оқибатида бир киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
«Биз бу йигитни япониялик деб ўйлаяпмиз, лекин текширувни давом эттиряпмиз. Эрталаб соат 09:45 (Тошкент вақти билан 03:45) атрофида у акула ҳужуми қурбонига айланди», − деди инспектор.
Акула эркакнинг оёғидан тишлаган. Ён-атрфодаги одамлар унга акула чангалидан қутулиб, қирғоққа чиқиб олишига ёрдам берган, унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатишган, бироқ кўп қон йўқотганлиги туфайли унинг ҳаётини қутқариб қолишнинг имкони бўлмаган.
Изоҳ (0)