Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси кеча, 7 февраль куни Туркиядаги ўқув-машғулот йиғини доирасида Қозоғистоннинг «Иртиш» клубига қарши назорат учрашувини ўтказди, деб хабар бермоқда «Stadion.uz».
Биринчи бўлимда ҳисоб очилмаган бўлса, иккинчи бўлимда «темирйўлчилар» рақиб дарвозасини 2 марта ишғол қилди. Ўйин тугашига 15 дақиқа қолганида рақиб битта жавоб тўпини киритишга муваффақ бўлди. Якуний ҳисоб — 2:1, «Локомотив» фойдасига.
Изоҳ (0)