Россия Қрим ва мамлакатнинг жанубий минтақаларида кенг кўламли ҳарбий машғулотларни бошлади, деб хабар бермоқда «Сегодня.ua».
Россия Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, 1700 нафар ҳарбий хизматчи 7 та полигонда радиация, кимёвий ва биологик ҳимоя воситаларида иш олиб боради. Т-72 танки базасида огнемётчи жанг машиналари ва «Буратино» тизимининг оғир огнемётлари ҳам ҳаракатлантирилиши кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, Россия 2014 йил 15 декабрь куни Калининград вилоятида «Искандер-М» мажмуаларидан фойдаланган ҳолда машғулотлар ўтказган эди. 2014 йил 1 декабрь куни Россия Мудофаа вазирлиги 2015 йилда 4 мингдан ортиқ ҳарбий машғулотлар ва манёврлар ўтказилиши режалаштирилганини маълум қилган.
Изоҳ (0)