Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россиянинг «Алкотел» компанияси teXet iX-maxi смартфонини чиқарди, у дизайни бўйича Apple iPhone 6’ни эслатади. Янги модель ҳақида маълумот компания сайтига жойланган.

Фото: texet.ru

Фото: texet.ru

Кўриниш жиҳатидан у АҚШ қурилмасига ўхшаса-да, техник хусусиятлари ундан анча кучсиз. Янги смартфонда iPhone 6’ники каби 4,7 дюймли экран ўрнатилган, бироқ у бор-йўғи 960×540 пикселдир. Шунингдек, у 8 мегапикселли асосий ва 2 мегапикселли олд камера, 1,3 ГГц  тўрт ядроли MediaTek MT6582 процессори билан жиҳозланган.

Модель 1 Гб тезкор, 8 Гб ички хотирага эга. У Android 4.4 операцион тизимида ишлайди. Ўлчамлари бўйича ҳам iPhone 6’га яқин: 138×67×7 мм, оғирлиги 127 грамм (iPhone 6’ники 138×67×6,9 мм; 129 грамм).

Смартфон февраль ўрталаридан 179 доллар нархда етказиб берила бошлайди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди