Россиянинг «Алкотел» компанияси teXet iX-maxi смартфонини чиқарди, у дизайни бўйича Apple iPhone 6’ни эслатади. Янги модель ҳақида маълумот компания сайтига жойланган.
Кўриниш жиҳатидан у АҚШ қурилмасига ўхшаса-да, техник хусусиятлари ундан анча кучсиз. Янги смартфонда iPhone 6’ники каби 4,7 дюймли экран ўрнатилган, бироқ у бор-йўғи 960×540 пикселдир. Шунингдек, у 8 мегапикселли асосий ва 2 мегапикселли олд камера, 1,3 ГГц тўрт ядроли MediaTek MT6582 процессори билан жиҳозланган.
Модель 1 Гб тезкор, 8 Гб ички хотирага эга. У Android 4.4 операцион тизимида ишлайди. Ўлчамлари бўйича ҳам iPhone 6’га яқин: 138×67×7 мм, оғирлиги 127 грамм (iPhone 6’ники 138×67×6,9 мм; 129 грамм).
Смартфон февраль ўрталаридан 179 доллар нархда етказиб берила бошлайди.
Изоҳ (0)