Қирғизистоннинг Ўш вилояти мусулмонлари Франциянинг Charlie Hebdo газетасида Муҳаммад (с.а.в.) пайғамбар ҳақида карикатуралар чоп этилишига норозилик акцияси сифатида аҳолини француз атирларидан воз кечишга чақирди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
«Бутун ҳафта давомида ҳамма масжидларда барча мусулмонлар Пайғамбар (с.а.в.) қандай яшаганини билишлари учун Муҳаммад (с.а.в.) пайғамбар ҳаётлари ҳақида маърузалар қилинади. Бунга деярли барча мусулмонлар тўпланадиган жума намози вақтида алоҳида эътибор қаратилади», − деди Қорасув тумани бош масжиди имоми Суюн Каликов.
Новқат туманида ҳафта бошидан буён 24 январь куни Ўшда бўлиб ўтган «Мен пайғамбаримни яхши кўраман» митинги иштирокчилари томонидан айтилган француз маҳсулотларини сотиб олишга қарши акция ўтказилмоқда. Марказий бозорда фаоллар аҳолини француз парфюмерия маҳсулотларидан воз кечишга чақирмоқда.
Изоҳ (0)