Қозоғистоннинг Остона шаҳрида теннис бўйича «Фьючерс» туркумига кирувчи турнир бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради «Olamsport.com».
Соврин жамғармаси 15 минг АҚШ долларидан иборат бўлган мусобақада Ўзбекистондан икки теннисчи муваффақиятли иштирок этяпти.
Санжар Файзиев илк даврада турнирнинг учинчи ракеткаси украиналик Артём Смирновни 7:5, 6:3 ҳисобида мағлуб этишнинг уддасидан чиқди. Энди у иккинчи босқичда яна бир украиналик теннисчи Максим Ратнюкка қарши кортга чиқади.
Остона турнирида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Шониғмат Шофайзиев эса белоруссиялик Алексей Хомичдан 6:4, 6:3 ҳисобида устун келди. Шофайзиев энди чорак финалга йўлланма берувчи учрашувда мусобақанинг тўртинчи ракеткаси россиялик Денис Мацукевич билан ҳисоб-китоб қилади.
Изоҳ (0)