2015 йилда Тошкентнинг йўл-транспорт инфраструктурасини такомиллаштириш ишларига 44 млрд сўм ажратилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Today’га асосланиб «Kun.uz» хабар берди.
Ушбу маблағнинг 9 млрд сўмга тенг қисми давлат бюджетидан ажратилади. Яна 35 млрд сўм Республика йўл фонди томонидан кўприклар, чорраҳалар қуриш ва йўлларни кенгайтиришга сарфланади.
Тошкент шаҳар бош иқтисодий бошқармаси раҳбари Саидали Насриддиновнинг сўзларига қараганда, кўзда тутилган чора-тадбирлар мавжуд йўл участкаларидаги тиғизликни енгиллаштиришга қаратилган. Шаҳарда ҳар йили 20 мингтагача янги транспорт воситаси пайдо бўлаётганини эътиборга олсак, йўл-транспорт инфраструктурасини такомиллаштириш энг муҳим вазифалардан бўлиб қолмоқда.
Изоҳ (0)