Facebookдаги «Обшчественний контроль» («Жамоатчилик назорати») гуруҳи аъзолари автобуслар салонларида ҳайдовчиларнинг чекиши ҳолатларини фаол муҳокама қилган эди, деб ёзади «Uz24.uz».
Уларнинг қайд этишича, бундай ҳайдовчилар тез-тез учраб туради ва уларнинг кўпчилиги тутундан димиққан йўловчиларнинг чекишни тўхтатиш ҳақидаги илтимосларига эътибор ҳам қилмайди.
«Тошшаҳартрансхизмат»нинг эксплуатация бўлими мутахассиси сўзларига кўра, автобусда чекиш Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тақиқланган. Бундан ташқари, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ҳам жамоат транспортида сигарета ва спиртли ичимликлар истеъмол қилишни ман этади.
Маълум бўлишича, компанияга чекувчи ҳайдовчилар тўғрисидаги шикоятлар кўп тушади. Компания вакили улар ушбу вазиятдан хабардор эканлиги ва маъмурий чоралар қўллаган ҳолда бундай ҳайдовчиларга таъсир ўтказишга ҳаракат қилаётганлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)