Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси интернет-ОАВларнинг Британия Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига 700 минг долларлик 3000 та транспорт воситаси етказиб бериши ҳақидаги хабарларини рад этди, дея хабар бермоқда «Газета.uz». Бундай хабарлар Британия элчиси Жорж Эдгарнинг 23 январдаги матбуот анжуманидан сўнг пайдо бўлган эди.
«Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси жаноб Жорж Эдгарнинг гўёки журналистлар билан суҳбат чоғида айтган сўзларига таяниб берилган ушбу хабар бошқа маҳаллий ва хорижий ОАВлар томонидан кўчириб ёзилди», — дейилади дипломатик ваколатхона матбуот хизмати хабарида.
«Элчихона матбуот хизмати матбуот анжумани чоғида ҳам, журналистлар билан алоҳида суҳбатда ҳам, элчи Эдгар Британия томонининг Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига қўшимча Британия ҳарбий техникасини, жумладан юқорида келтирилган 3000 та транспорт воситасини етказиб бериш бўйича ҳеч қандай режалари ҳақида айтмаганлигини маълум қилади. Ушбу маълумот нотўғри ва ҳақиқатга тўғри келмайди», — дея таъкидланади хабарда.
Изоҳ (0)