АҚШ пезиденти Барак Обама 27 январь, сешанба куни Саудия Арабистонининг янги қироли Салмон ибн Абдулазиз Ал Сауд билан учрашади, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Обама мамлакатнинг олтинчи ҳукмдори Абдулла ибн Абдул Азиз Ал Сауд вафоти юзасидан ўз ҳамдардлигини изҳор этиш учун Ҳиндистонга ташрифининг сўнгги кунини қисқартириш ва Саудия Арабистони пойтахтига боришга қарор қилди.
Обама 30 кишидан иборат Америка делегациясига раҳбарлик қилади. Америка президентининг Саудия Арабистонига ташрифи тахминан тўрт соат давом этади.
Изоҳ (0)