Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Украина Вазирлар Маҳкамаси Донецк ва Луганск вилоятлари ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий қилиш тўғрисида қарор қабул қилди, деб маълум қилади мамлакат бош вазири Арсений Яценюк. Бундан ташқари, ҳукумат бутун мамлакат бўйлаб фавқулодда ҳолатларга юқори тайёргарлик режимини жорий қилди. Бу ҳақда Interfax хабар берди.

Фото: unian.net

Фото: unian.net

Яценюк сўзларига кўра, бу фуқаролар хавфсизлиги ва аҳоли фуқаролик муҳофазасини таъминлаш учун барча ҳукумат органларини тўлиқ мувофиқлаштириш мақсадида қилинган.

Яценюк ҳукуматнинг фавқулодда ҳолатлар бўйича давлат комиссиясини тузганлигини ҳам таъкидлади. Унинг раҳбари бош вазир ҳисобланиб, унинг ўринбосарлари – бош вазир ўринбосари Геннадий Зубко ва фавқулодда ҳолатлар бўйича давлат хизмати бошлиғи Сергей Бочковскийдир.

Украина ҳукумати фавқулодда ҳолатлар бўйича ҳудудий мувофиқлаштирувчи комиссия марказлари ташкил этиш тўғрисида ҳам қарор қабул қилди. Бош вазирнинг таъкидлашича, вилоят маъмурияти томонидан ҳар бир вилоятда фавқулодда ҳолатлар бўйича давлат комиссияси билан бир хил бўлган тегишли фавқулодда ҳолатлар бўйича ҳудудий комиссия ташкил этилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
АҚШда яна отишма! Виржиниядаги битирув маросимида икки киши ҳалок бўлди
Қўзиқорин
Америкалик аёл икки ой ичида кетма-кет икки марта лотереяда 1 млн доллар ютиб олди
Дунё
Гаагада Украинанинг Россияга қарши даъвоси юзасидан тарихий суд бўлиб ўтмоқда