2015 йилнинг 24 январь куни Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси Ҳайъатининг 2014 йилда ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш бўйича амалга оширилган ишлар сарҳисоби, истиқболдаги вазифаларга бағишланган мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қўмитанинг ахборот хизмати хабар бермоқда.
Йиғилишда Қўмитанинг раҳбар ва масъул ходимлари, ҳудудий бошқарма бошлиқлари, алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация соҳасида фаолият юритувчи акциядорлик компаниялари, корхоналар ва ташкилотлар ва уларнинг ҳудудий раҳбарлари иштирок этди. Шунингдек, соҳанинг ҳудудий ташкилотлари ходимлари йиғилишни видеоконференция шаклида кузатиб борди.
Ҳайъат йиғилишида таъкидланганидек, 2014 йилда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация тизимида фаолият юритаётган корхоналар томонидан кўрсатилган хизматлар ҳажми 24,5 фоизга, жумладан, аҳолига кўрсатилган хизматлар ҳажми 25,4 фоизга ўсган, шунингдек, комютер дастурлари билан боғлиқ хизматлар 21,6 фоиз ошган.
Инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларга асосан корхоналарнинг ўз маблағлари ҳамда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига ўзлаштирилиши кўзда тутилган маблағлар режаси 100,7 фоизга бажарилди.
Изоҳ (0)