«Реал» футболчиси Криштиану Роналду Мадридда бошпанасиз киши кийимида пайдо бўлиб, кўчадаги болани ҳайратда қолдирди, деб хабар бермоқда Bleacher Report.
Португалиялик футболчи қопсимон спорт костюми ва парик кийган, шунингдек мўйлов ёпиштириб олган. Болани учратгач, Роналду бу нарсаларни олиб ташлаб, оддий кўринишга ўтган. Кейин эса уни қучоқлаб, дастхати туширилган тўп совға қилган.
SportsJoe порталининг қайд этишича, парик кийган ва мўйловли Роналду америкалик актёр Жорж Клуни иштирокидаги Лин Кесседининг «Тентак агент» комедияси персонажига ўхшаб қолган.
Изоҳ (0)