Россиялик миллиардер Алишер Усмонов Россия футбол иттифоқи ҳисобига 300 миллион рублни беминнат ўтказиб бергани маълум бўлди, дея хабар бермоқда «Sportbox.ru». Бу ЖЧ — 2014 арафасидаёқ содир бўлган, шундай бўлса-да, ташкиллаштириш ишларида барибир молиявий қийинчиликлар юзага келган эди.
«Хайрия фаолияти доирасида Алишер Усмонов ҳар йили Россия спортини қўллаб-қувватлашга 100 миллионлаб рубль йўналтиради, шу жумладан Россия футбол иттифоқига кўмаклашишда давом этмоқда»,— деди Усмоновнинг вакили.
Унинг таъкидлашича, бизнесмен пулни фақат кўчириб беради, уни тақсимлаш ишлари тўлиқ ташкилотлар раҳбарияти бўйнига тушади.
Изоҳ (0)