Тошкентда 22 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.
Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов иштирок этди.
Йиғилишда давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ мажлисни Марказий сайлов комиссияси раиси М. Абдусаломов очди. Сенаторлар Сенат биринчи мажлисининг котибиятини, электрон тизимдан фойдаланиш бўйича назорат гуруҳини сайлади, кун тартибини тасдиқлади.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоят, туман ва шаҳар кенгашларининг қўшма мажлисларида 84 сенатор сайланди. Президент Ислом Каримов томонидан 16 нафар Сенат аъзоси тайинланди.
Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов нутқ сўзлади.
Мажлис иштирокчилари Сенат фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқди.
Изоҳ (0)