Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Эроннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлиши масаласи кўриб чиқилиши мумкинлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
«Эрон ШҲТга аъзо бўлишни сўраб мурожаат қилган. Менимча бу бемалол юз бериши мумкин, айниқса Эрон ядро дастури билан боғлиқ жараён ҳал этилган тақдирда. Зотан, ШҲТга аъзо бўлиш учун номзод давлатга БМТ томонидан ҳеч қандай санкция амалда бўлмаслиги лозим», − деди Лавров.
Шунингдек, у ШҲТнинг тўлақонли аъзолигига қабул қилиниш учун биринчи навбатда Ҳиндистон ва Покистоннинг аризалари кўриб чиқилишини маълум қилди. Қайд этилишича, бунинг учун ташкилот аъзолари ўртасидаги консенсус етарли бўлади.
Изоҳ (0)