Чеченистон пойтахти Грознийда Муҳаммад (с.а.в.) пайғамбар карикатураларига қарши митинг бошланди, дея хабар бермоқда «Русская служба новостей».
Марш Минутка майдонида бошланди. У ердан йиғилганлар «Чеченистон юраги» масжидига йўл олди. «Биз Муҳаммад (с.а.в.) пайғамбарни севамиз» шиорлари осилган масжидда биргаликда намоз ўқилади.
Акция Чеченистон руҳонийлари ташаббуси билан ташкил этилди. Унда бир миллиондан зиёд киши қатнашиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)