Ҳиндистон шарқида мусулмонлар ва ҳиндуийлар гуруҳи ўртасидаги тўқнашувларда камида уч киши ўз уйларида тириклайин ёқиб юборилди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Бихар штати маъмурияти раҳбари сўзларига кўра, тўқнашувлар 18 январь, якшанба куни бир ҳафта аввал йўқолган ҳинди бола Сарайян қишлоғида топилгач, бошланган.
Ҳиндуийлар гуруҳи мусулмонларни боланинг ўлимида айбламоқда. Уларнинг фикрича, бола ўша қишлоқда яшовчи мусулмон қиз билан дўстлашгани учун ўлдирилган.
Полиция қашшоқ мусулмон қишлоқларида ўнлаб уйларни ёқиб юборишда айблаб, саккиз нафар ҳиндуийларни ҳибсга олди.
Изоҳ (0)