Физика, математика ва информатика бўйича Қозоғистонда бўлиб ўтган халқаро фан олимпиадасида ўн беш мамлакатдан вакиллар иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Мазкур халқаро олимпиадада Бухоро давлат университети қошидаги 3-Қоракўл академик лицейи ўқувчилари Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилди.
Ўн биринчи бор ўтказилган олимпиадада мазкур лицей ўқувчилари Жамшид Яхшиев ва Суҳроб Жўрақулов математика фани бўйича бронза ва кумуш медалларини қўлга киритди. Бу ютуқ Қоракўл академик лицейи ўқувчиларининг нуфузли билимлар кўрикларидаги илк муваффақияти эмас: Лицей ўқувчилари халқаро фан олимпиадаларида физика, математика ва кимё фанлари бўйича 33 та медалга сазовор бўлган.
Изоҳ (0)