16 январь, жума куни намоздан сўнг қатор мамлакатларда Муҳаммад (с.а.в.) пайғамбар карикатураларининг чоп этилишига қарши намойишлар бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Euronews.
Нигердаги Зиндер шаҳрида Франция маданият маркази ва черковга ҳужум уюштирилди. Намойишлар чоғида камида тўрт киши, жумладан бир полициячи ҳалок бўлди.
Жазоир пойтахтида акция полиция билан тўқнашувга айланиб кетди. 3000 киши «Барчамиз — Муҳаммадмиз» шиори остида намойиш уюштирди.
Истанбулнинг Фатиҳ туманида «Пайғамбар йўлдошларининг биродарлик платформаси» радикал экстремистик уюшмаси тарафдорлари Куаший жиҳодчиларини кўкларга кўтариб, Усама бен Ладен тасвири туширилган плакатларни кўтаришди. Полиция масжид ёнида ақидапарастлар намойишининг олдини олди.
Энг кўп сонли намойишлар Покистонда бўлиб ўтди. Карачидаги тўқнашувларда камида беш киши, жумладан маҳаллий телеканал журналисти жабрланди.
Изоҳ (0)