Жанубий Осетия парламенти спикери Анатолий Бибилов 16 январь, жума куни баёнот тарқатиб, Россия таркибига киришни ёқлаб чиқди, дея хабар бермоқда Interfax. У «Бирдам Осетия» кўпчилик партияси етакчиси ҳамдир.
«Партиянинг ва менинг мустаҳкам позициямиз шундан иборатки, Шимолий Осетия билан бирлашиш ва Россия Федерацияси таркибига кириш осетин халқининг узоқ муддатли манфаатларига тўғри келади», — дейилади баёнотда.
Унинг таъкидлашича, партия Россия билан иттифоқдошлик ва интеграция тўғрисидаги шартнома лойиҳасини ишлаб чиқишда қатнашишни давом эттирмоқда.
Изоҳ (0)