Тайванда геймер уч кун давомида компьютер қаршисида ўтириб, вафот этди, дея хабар бермоқда RT.
Тайвандаги интернет-клублардан бирида администратор уч кун давомида ўйин ўйнаб ўтирган 32 ёшли геймерга яқинлашганида у креслода ҳаракатсиз ўтирарди. Бундай ҳолат авваллари ҳам содир бўлган, танаффус пайтларида у кўпинча компьютер қаршисида мудраб қоларди. Бироқ бу сафар у ўлик ҳолда топилди.
Шифокорлар ўйинчининг ҳаддан ташқари совқотиш ва зўриқишдан келиб чиққан юрак тўхташи натижасида вафот этганини аниқлади.
Изоҳ (0)