Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Япониялик эркак суррогат оналардан туғилган 13 фарзандини қайтаришни сўраб Таиланд судига мурожаат қилди, деб ёзади «РИА Новости» Япония ОАВларига таяниб.

Бангкок. Фото: «РИА Новости»

Бангкок. Фото: «РИА Новости»

Таиланд ва Ҳиндистонда суррогат оналар кўмагидан фойдаланган йигит 19 боланинг отасига айланди. Бироқ ўтган йили уларнинг 13 нафари иш бўйича вазиятлар аниқлангунига қадар Таиланд ҳукумати васийлигига ўтган эди, улар айни пайтда Бангкокдаги етимхонада сақланмоқда.

19 нафар боласининг туғилишини япониялик «катта ва аҳил оила»га эга бўлиш истаги билан изоҳлади. У нима учун ушбу хоҳишни анъанавий тартибда оила қуриш йўли билан амалга оширмагани ҳақида хабар берилмаяпти.

Таиланд ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари болалар нафақат оилани юзага келтириш учун, балки жиноий мақсадларда — Таиландда улар номига кўчмас мулк сотиб олиш ёки одам савдоси билан шуғулланиш мақсадида ҳам туғилган бўлиши мумкин деб ҳисоблайди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Бир неча кундан буён ҳукм сураётган қорли об-ҳавода ўзбекистонликлар ясаган қорбоболар — суратларда
Спорт
Матбуот анжумани вақтида мушукни улоқтириб юборган Бразилия терма жамоаси расмийси танқидларга учради (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда нархни оширган ва сифатсиз маҳсулот сотган 299 та заправкага бензин етказиб бериш тўхтатилди