Наманган вилояти Чортоқ туманидаги 15-болалар ва ўсмирлар спорт мактаби қайта реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Бу ерда 542 нафар ўғил-қиз спортнинг баскетбол, волейбол, футбол, бокс, бадиий гимнастика, дзюдо каби турлари бўйича куч ва маҳоратини оширмоқда. Стадиондан ташқари, замон талаблари асосида жиҳозланган 18х42 метрли спорт зали, тренажёр, тиббий хизмат хоналари ёшлар ихтиёрига берилган.
Иншоот тумандаги «Агроқурилиштаъмир» масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан бунёд этилди.
Изоҳ (0)