«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду ўз фаолиятида учинчи марта «Олтин тўп» унвонига сазовор бўлди (2008, 2013, 2014). Шу тариқа Роналду нуфузли совринни 3 марта қўлга киритган тўртинчи футболчига айланди, деб хабар беради «Stadion.uz».
Эслатиб ўтамиз, Мишель Платини (1983—1985), Ёхан Кройфф («Аякс» — 1971, «Барселона» — 1973, 1974) ва Марко ван Бастен («Милан» — 1988, 1989, 1992) ҳам 3 марта дунёнинг энг яхши футболчиси номини қўлга киритган.
Ҳозирча фақат «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси «Олтин тўп»ни 4 марта қўлга киритган (2009–2012).
Криштиану Роналду ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.
«Ушбу мавсум мен учун унутилмас бўлди. Бундай совринни қўлга киритиш алоҳида аҳамиятга эга. Бу менга янада илҳом беради. Яна кўплаб жамоавий ва индивидуал совринларни қўлга киритишга ҳаракат қиламан. ‘Олтин тўпъни оилам, онам, ака-укаларим ва отамга бағишлайман. Шунингдек, бу барча португалияликларнинг совринидир.
‘Олтин тўпъни 3 марта қўлга киритаман, деб ҳечам ўйламагандим, лекин бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасман. Мессидан ўтиб кетишни истайман. Бунга фақат тинимсиз меҳнат орқали эришиш мумкин.
Ушбу совринни ‘Реал’ мухлисларига ҳам бағишлайман. Биз ҳамиша Чемпионлар лигасини ўнинчи марта қўлга киритишни истагандик», — деди Роналду.
Изоҳ (0)