Google ўз қидирув хизмати орқали энг кўп изланган сўзларга асосланиб 2014 йилнинг энг оммабоп автомобиль русумларини эълон қилди, деб хабар бермоқда «Chto-proisxodit.ru».
Унга кўра, Google орқали 2014 йилда энг кўп изланган автомобиль русуми Ford эканлиги маълум бўлди. Иккинчи ва учинчи ўринлардан Jeep ва Dodge ўрин олган. Тўртинчи ва бешинчи ўринларни эса Япониянинг Toyota ва Nissan компаниялари банд этган.
Шунингдек, кучли ўнликдан Subaru, General Motors, Honda, BMW ҳамда Tesla компанияларининг автомобиллари ўрин олган.
Изоҳ (0)