Ўзбекистон автомобиль саноати янги Т250 модели (Chevrolet Aveo)ни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш бўйича лойиҳани амалга оширишни бошлади. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
Лойиҳага мувофиқ, компания йилига 73,6 мингта Chevrolet Aveo ишлаб чиқаришни режалаштирган. Илк серияли моделлар конвейердан 2017 йилда чиқарилади. Лойиҳанинг умумий қиймати 264 миллиард сўмдан ошади.
Chevrolet Aveo General Motors томонидан 2002 йилдан буён ишлаб чиқариладиган ихчам автомобилдир. Aveo Daewoo Kalos (Т100 модели) базасида ишлаб чиқилган.
Изоҳ (0)