Ўзбекистон Республикаси божхона қонунчилигига киритилган ўзгартиришларга биноан, 2015 йил 1 январдан бошлаб хорижий почта хизматлари орақли етказиб берилаётган барча товарларга божхона тўлови жорий этилади. Ушбу ўзгариш«Ўзбекистон почтаси» хизматига тааллуқли эмас. Бу ҳақда BM Store интернет-дўкони пресс-релизида маълум қилинган.
2015 йил 6 январь куни Ўзбекистон Давлат Божхона қўмитасининг «Бошпочтамт» божхона пости томонидан почта компаниялари ваколатхоналарига муқобил почта хизматлари (ДҲЛ, ФедЕх, UPS ва бошқалар) га нисбатан Ўзбекистон Республикасига товар олиб кириш меъёрлари ҳақидаги ҳужжат фаолияти тўхатилганини маълум қилган. Бунга муқобил почта хизматлари курерлик сифатида ҳисобланиб, курерлик жўнатмалари почта хизмати ҳисобланмаслиги билан изоҳланган.
Шу муносабат билан, BMStore.com интернет-дўконига Ўзбекистонга ДҲЛ хизмати орқали жўнатилган буюртмалар кечикиши мумкинлиги мижозларга маълум қилинган. Ал Баит Ал Мамоор Electronics Трандинг ЛЛC компанияси ҳозирда бу масала юзасидан ДҲЛ билан музокаралар олиб бораётгани қайд этилган.
Изоҳ (0)