Франция президенти Франсуа Олланд Charlie Hebdo ҳафталик газетасига уюштирилган террорчилик ҳужуми натижасида ҳалок бўлганлар хотирасига мотам эълон қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Президент телевидение орқали халққа мурожаат қилиб, 8 январь умуммиллий мотам куни бўлишини маълум қилди.
Уч кун давомида Франция давлат муассасаларида байроқлар тушириб қўйилади.
Эслатиб ўтамиз, 7 январь куни Франция пойтахти Париж шаҳрида жойлашган Charlie Hebdo сатира газетаси биносида номаълум шахслар ўт очиши оқибатида 11 киши ҳалок бўлган эди. Бундан ташқари, гувоҳлар яна 5 киши жароҳат олганини маълум қилган.
Франция президенти Франсуа Олланд ушбу ҳужумни шубҳасиз террорчилик ҳаракати деб атади.
Изоҳ (0)