Октябр ойида Эстонияга келган АҚШ армияси 1-кавалериячилар дивизияси аскарлари ротацияга кетади, деб ёзади «Европейская правда». 11 январь куни уларнинг ўрнига АҚШ армиясининг янги ҳарбий хизматчилари етиб келади.
1-кавалериячилар дивизиясининг янги бўлинмалари айни пайтда Германияда бўлиб, Эстонияга боргач, у ерда уч ой давомида қолади.
Янги қўшинлар уч ой аввал Эстонияга келтирилган M1 Abrams ва бронетранспортёрлардан фойдаланади. Америкаликлар улар ёрдамида эстониялик разведкачилар ва 1-пиёдалар бригадаси учун машғулотлар ўтказган эди.
Изоҳ (0)