Англиянинг «Челси» клуби вакиллари «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессининг отаси Хорхе Месси билан алоқага чиқди. Бу ҳақда Каталониянинг «RAC 1» радиосига асосланган «Sport.es»га таяниб, «Uff.uz» хабар берди.
Тахминларга кўра, «Челси» вакиллари Мессининг отаси билан футболчини лондонликлар сафига трансфер қилиш борасида музокара ўтказган.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Лионель Месси «Барселона» бош мураббийи Луис Энрике билан ўзаро чиқишмай қолган. Шу сабабли унинг жамоани тарк этиши мумкинлиги хабар қилинмоқда.