Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бельгия адлия вазири Кун Генс маҳбус Франк ван ден Блекеннинг эвтаназия тўғрисидаги сўрови қондирилмаслигини маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости». У зўрлаш ва қотиллик учун Бельгиядаги турмалардан бирида бир умрлик қамоқ жазосини ўтамоқда.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

«Шифокорлар Франк ван ден Блекенга нисбатан эвтаназияни амалга ошириш бўйича жараённи давом эттирмасликка қарор қилди», — деди Генс. Бироқ у бунга нима сабаб бўлганига ойдинлик киритмади.

2014 йил сентябрида маҳбус Брюсселдаги апелляция судидан эвтаназия учун рухсат олди. У қилган жиноятлари туфайли руҳий азоблардан қутулиш мақсадида бунга қарор қилганини айтди. 11 январь куни у эвтаназия процедурасидан ўтиши режалаштирилган эди. Эвтаназияга рухсат олгани ҳақида маълум бўлгач, мамлакатдаги яна 15 нафар маҳбус ҳаётдан ўз хоҳиши билан кетишга истак билдирди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Украинадаги урушни Россия бошламаган» — Путин (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда давлат ташкилотлари машиналарига газ қуйиш вақтинча тақиқланди
Маҳаллий
Тошкентда Cobalt йўлдан ўтаётган она-болани уриб юборди (видео)