Дубайда узунлиги 5 километр, нархи 6 миллион долларга тенг тилла занжир ясалди, дея хабар бермоқда «РИА Новости» БАА ОАВларига таяниб.
Занжир олтиндан тайёрланган энг узун заргарлик буюми сифатида Гиннеснинг Рекордлар китобига кириши кутилмоқда.
Уни ясаш билан 100 киши 45 кун давомида шуғулланди.
22 каратли 4 миллионта олтин бўлакларидан тайёрланган тақинчоқнинг аниқ узунлиги 5,52 километрни, оғирлиги 256 килограммни ташкил этади.
Занжир Дубайдаги Савдо фестивалига атаб тайёрланди. Уни шаҳардаги сайёҳлар орасида машҳур бўлган тилла бозорида томоша қилиш мумкин.
Изоҳ (0)