Facebook соҳиби Марк Цукерберг 2014 йил 31 декабрь куни ўзининг 2015 йилдаги энг катта мақсади қайси бўлиши кераклиги ҳақида маслаҳат сўраб ижтимоий тармоқдаги обуначиларига мурожаат қилди.
«Мен ўзимнинг кейинги йилги катта шахсий мақсадим учун ғоялар жамлаяпман. Ҳар йил мен ўз олдимга маълум мақсад қўяман, бу менга дунёқарашимни кенгайтириб, Facebook’даги ишимдан ташқаридаги янги нарсаларни билиб олишимга ёрдам беради», − деб ёзди Цукерберг.
Facebook раҳбари ушбу анъанани 2009 йилда бошлагани қайд этилган. Цукербергнинг аввалги катта мақсадлари қаторида хитой тилини ўрганиш, фақат ўзи ўлдирган ҳайвонларининг гўштини ейиш, ҳар куни янги одамлар билан танишиш ва ҳар куниишга галстук тақиб бориш кабилар бўлган.
Изоҳ (0)