Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Mирaброр Усмонов Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар штаби билан учрашди ва терма жамоага Осиё Кубоги баҳсларида омад тилади, деб хабар бермоқда «Stadion.uz».
30 декабрь куни ЎФФ биносида ташкилот президенти Mирaброр Усмонов Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штабини қабул қилди. Учрашув чоғида Mирaброр Усмонов миллий терма жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов билан терма жамоанинг Осиё Кубогига тайёргарлиги ҳақида суҳбат қурди. Бош мураббий терма жамоа Осиё Кубогига муносиб тайёргарлик кўргани ва ушбу мусобақада совринли ўринларни эгаллаб, терма жамоа мухлисларини хурсанд қилишни мақсад қилганини айтиб ўтди. Қосимов сўзларига кўра, миллий терма жамоа мазкур турнирда совринли ўринлардан бирини эгаллашни мақсад қилган.
ЎФФ Президенти Mирaброр Усмонов мазкур мусобақа олдидан терма жамоа мураббийлар штабига, футболчиларга омад тилади ва Осиё Кубогидан катта ғалаба ва ёруғ юз билан қайтиб келишини тилади.
Осиё Кубогида иштирок этадиган 23 нафар футболчидан иборат таркиб ва делегация аъзолари 2 январь куни Австралиянинг Сидней шаҳрига учиб кетади. Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубогидаги илк учрашувида 10 январь куни Сидней шаҳрида КХДР терма жамоасига қарши майдонга тушади.
Изоҳ (0)