Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳрида яшовчи Муҳаммад Хуршид Ҳусайн бурун билан матн териш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди, деб хабар бермоқда The Daily Mirror.
Гиннеснинг рекордлар китоби вакиллари гувоҳлигида 23 ёшли йигит 103 сўздан иборат гапни 47,44 секундда теришга муваффақ бўлди. Муҳаммад Хуршид Ҳусайн терган гап «Гиннеснинг рекордлар китоби буни энг қисқа вақт ичида теришим учун мени танлади» жумласидан бошланган.
Матн териш вақтида клавиатурани яхшироқ кўриш учун у 1 кўзини ёпиб олди. Бундан ташқари унинг қўллари орқага боғланган эди. Рекорд ўрнатишга тайёрланиш учун йигит сўнгги уч йил мобайнида кунига 6 соатгача шуғулланиб турган. Муҳаммад Хуршид Ҳусайн 2012 йилда инглиз алифбосидаги барча ҳарфларни 3,43 секунд ичида териб рекорд қўйгани қайд этилган.
Изоҳ (0)