«Левада маркази» жамиятшунослари россияликлар кимни «йил одами» деб билишларини аниқлади, дея хабар бермоқда «Вести.ru». Рейтингда яна Владимир Путин етакчилик қилди. У ушбу рўйхатда кетма-кет 2008 йилдан буён биринчи ўринни эгаллаб келмоқда.
Сўралганларнинг 57 фоизи Путинни йил одами деб атади. Иккинчи ўринни 9% кўрсаткич билан мудофаа вазири Сергей Шойгу, учинчи поғонани Сергей Лавров (8%) банд этди. Бешликка бош вазир Дмитрий Медведев (4%) ва РЛДП етакчиси Владимир Жириновский (3%) ҳам кирди.
Изоҳ (0)