Келаси йилда «Жиззах» махсус индустриал зонасида барча транспорт турлари учун тормоз колодкаларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлигидаги манбасига таяниб, «Podrobno.uz» хабар берди.
Лойиҳа Хитойнинг Fujian Huari Automotive Parts Co., Ltd компанияси томонидан амалга оширилади. У лойиҳага 3 миллион доллардан ортиқ сармоя киритади.
Корхона ишга туширилгач, бу ерда йилига 1,2 мингта колодка комплектлари ва 1,8 тонна накладка ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)