Тошкентдаги Next савдо ва кўнгилочар мажмуасида Юра даври боғи ва илмий лаборатория очилди, дея хабар бермоқда UzDaily.
Боғда 15 дан ортиқ экспонатлар намойиш этилмоқда. Чипталар нархи болалар учун 12 минг сўмдан, катталар учун 15 минг сўмгачани ташкил этади. Ҳар бир экспонат ёнига махсус тахтача ўрнатилган бўлиб, унга ҳайвоннинг номи ва у ҳақдаги бошқа маълумотлар қайд этилган.
Илмий лабораторияда эса турли табиий ҳодисалар ва илм-фаннинг механика, оптика, динамика каби турли соҳаларида амал қилувчи қонунларни кўрсатиб берувчи экспонатлар мавжуд. Илмий музейга ташриф буюриш 5 минг сўм, болаларга ҳамроҳлик қилувчи катталардан пул олинмайди.
Изоҳ (0)