Пойтахтнинг «Ўрикзор» бозори яқинида йўл торлиги ҳамда пиёдаларнинг мумкин бўлмаган жойлардан йўлни кесиб ўтишга уринишлари туфайли юзага келадиган тирбандлик муаммоси ҳал этилади. Бу ҳақда Тошкент Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси бошлиғи Асомиддин Тожиевга таяниб, «Podrobno.uz» хабар берди.
Бу ерда Ўзбекистон учун инқилобий бўлган усул қўлланилади — баландлиги ҳар хил бўлган йўллар қурилади. Яъни бозор ёнидан ўтадиган ҳар бир йўл бир-биридан тахминан 1 метрга баланд ёки паст бўлиб, улар металл девор билан тўсилади. Бу пиёдаларнинг йўлни мумкин бўлмаган жойдан кесиб ўтиши муаммосини бартараф этади.
Бундан ташқари, бозорга кириладиган йўлнинг икки томонида йўловчилар чиқиб-тушадиган «кармашка»лар пайдо бўлади.
Изоҳ (0)