Хитой миллий нефть-газ компанияси (China National Petrolium Corp., CNPC) 2019 йил охиригача Ўзбекистонда 1 миллиард кубометргача газ қазиб чиқара олади, дея хабар берди «РИА Новости» лойиҳага яқин манбаларига таяниб.
«Беш йил давомида қазиб олиш қуввати 1 миллиард кубометргача етиши мумкин, хомашё базасини жиҳозлаш ишлари бошланди», — дея аниқлик киритиди агентлик суҳбатдоши.
Унинг айтишича, 2015 йилга мўлжалланган инвестиция дастурига табиий газни CNPC иштирокида қазиш, олиш ва транспортда ташиш бўйича лойиҳа киритилган. 2014—2019 йилларда лойиҳага киритилган инвестициялар 277,3 миллион долларни ташкил этади.
Изоҳ (0)