UMS (Universal Mobile Systems) мобил оператори ўз сайтидан SMS-хабарлар жўнатиш имкониятини жорий қилди. Янги хизматга бағишланган саҳифа компания расмий сайтида пайдо бўлди.
Ушбу хизмат сайтдаги тегишли саҳифа орқали фақат UMS абонентларига SMS-хабар жўнатиш имконини беради. Ушбу хизмат бепул кўрсатилиши қайд этилган.
Маълумот учун, Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган бошқа икки мобил алоқа оператори − Ucell ва Beeline ҳам ўз сайти орқали бепул SMS-хабар жўнатиш хизматини тақдим этиб келади.
Аввалроқ, UMS абонентлари халқаро SMS-хабар жўнатиб бўлмаслигидан нолигани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)